Мақоллар ўзбек адабиётида асрлар давомида тўпланган бебаҳо мерослардан бири ҳисобланади. Тафаккурнинг бундай дурдонасини ҳалқимиз асрлар оша кўз қорачиғидай асраб оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга еткизиб келмоқда. Мақоллар хеч қачон ўз маъноси йўқотмай замонлар оша тобора сайқалланади ва мазмуни теранлашади. Ҳалқ ҳаёти тажрибасидан келиб чиқадиган хулосаларининг бадиий ифодаси бўлмиш мақоллар, гарчи бир-икки лўнда жумлали ё мисрали бўлса-да, уларнинг ҳар бирига, М. Горький сўзлари билан айтганда: “Бутун-бутун китобларга ёритиладиган фикр ва маъно жо қилинган. Ҳалқ асрлар давомида сайқал берган ҳар бир мақол етук бадиий асардир”. Мана шу фикрга қўшилган ҳолда бизнинг ўзбек адабиётшунослар хам ўз асарларида мақолларни асарларнинг маъносини тўлиқ ифода қилиш учун ишлатишган.
Ҳар бир макон, замон ва даврнинг ўзининг талаблари, шарт-шароитлари ва бажарилиши шарт бўлган вазифалари бўлади. Бундай талаблар ва вазифалар инсон фаолиятининг ҳар бир жабҳасида ўз кўринишига эга, аммо уларнинг умумлаштирувчи, шу даврнинг асосий консепцияси ҳам албатта мавжуд. ХХХ-асрнинг ана шундай кенг қамровга эга, барча соҳаларни бирлаштирувчи ғоя -бу инноватцион технологиялардир.